Ўзбекистонда ДХХ ва ИИВ томонидан ўтказилган «Қорадори» кенг кўламли тадбирлари давомида 112 кг гиёҳвандлик воситалари ва 8601 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди. Тадбирда 228 нафар шахс жиноий жавобгарликка, 64 нафари эса маъмурий жавобгарликка тортилди.
Самарқандда айланма йўллар орқали опий олиб ўтган уч Тожикистон фуқароси ва уларнинг ўзбекистонлик шериги ушланди. Бекободда ҳам ўзбек-тожик чегараси яқинида каналга оқизиб юборилган елим идишлар ва сумкадан катта миқдорда наркотик топилди. Жами 111 кг гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди.
Гиёҳвандлик воситаларини дорихоналар орқали бериш тартиби белгиланди. Низомга кўра, улар дорихона мудири, фармацевт ёки унинг ассистенти томонидан шифокорнинг махсус пушти рецепти асосида берилади. Шифокор фақат 1 номдаги гиёҳвандлик воситасини етти кунлик эҳтиёждан ошмаган ҳолда ёзиши керак.
ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари ҳудудда тезкор тадбирлар ўтказиб, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди. Қўлга олинган гумондорларга жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
2024 йилнинг 9 ойи давомида божхона органлари ходимлари томонидан 888 кг гиёҳвандлик воситалари, 406 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар ушлаб қолинди.
Гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси, шунингдек, бу жиноятларни вояга етмаганларга нисбатан содир этганлик учун жазолар кучайтирилди. Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қўшимча моддалар қўшилди. Янги моддалар ва уларда белгиланган жазолар билан ушбу материалда танишиш мумкин.
Фарғона, Хоразм ва Тошкентда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Улардан 15 килограммдан ортиқ тақиқланган моддалар мусодара қилинди.
Тошкент туманидаги тезкор тадбирда 22 ёшли шахс машинасида тахминий нархи 1 млрд сўм бўлган 1,4 кг мефедрон синтетик моддасини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
ДХХ Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида Тожикистондан салкам 26 килограмм гиёҳвандлик моддасини олиб келган шахслар аниқланди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Янгиҳаёт туманидаги заводда ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 2,1 тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди. Уларнинг асосий қисмини каннабис, марихуана, гашиш ва опий ташкил қилади. Фото.
Ўзбекистонда интернет орқали гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларини тарқатганлик, реклама қилганлик ҳамда намойиш этганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиламоқда. Тегишли қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситаларини олиб ўтган шахсларни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида қўшни мамлакатлардан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланганлар ушланди. Улардан жами 11,2 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди.
ДХХ ходимлари ва божхоначилар Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 27,5 кг «гашиш» ва салкам 4 кг «опий»нинг Ўзбекистонда сотилишига чек қўйди. Бундан ташқари, Андижон вилоятида Қирғизистондан олиб келинган 4,5 кг дан ортиқ «Мефедрон» аниқланиб, мусодара қилинди.
Давлат хавфсизлиги хизмати Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи шахсларни аниқлади. Мусодара қилинган моддаларнинг аксар қисми Тожикистондан келтирилган.
Тошкент шаҳри ва вилоятида 3 та ҳолат бўйича мамлакатга ноқонуний равишда олиб кирилган қарийб 5,7 кг синтетик гиёҳвандлик воситалари савдоси аниқланиб, мусодара қилинди.
Янгиҳаёт туманида Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 2 тоннадан зиёд наркотик воситалар ёқиб юборилди. Сўнгги 1,5 йилда 952 кг гиёҳвандлик, 440 минг дона кучли таъсир қилувчи ва 7 минг донадан ортиқ психотроп моддалар аниқланган.
Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси 1 тонна 900 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини махсус печда ёқиб юборди.
ДХХ Тошкент вилояти Бекобод туманидаги халқаро ўтказиш пунктида Тожикистондан кириб келган юк поезди вагонининг ғилдираклари орасида 1 килограмм 949 граммлик «опий» гиёҳвандлик воситаси борлигини аниқлади. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари Тошкент шаҳри ва вилоятида кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланишда гумонланган 9 нафар шахсни ҳибсга олди. Уларнинг олдидан 34 млн сўмлик 1351 дона дори воситаси топилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг